«суд ҳукми» тегли мақолалар


Сурхондарёда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланганларга суд ҳукми ўқилди
14 февраль 2023, 11:24

Сурхондарёда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланганларга суд ҳукми ўқилди

Термиз туманида гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган 4 нафар шахсга ҳукм ўқилди. Уларга 12 йилдан 14 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Видео: Нукус воқеалари бўйича суд якунида кимга қандай ҳукм ўқилди?
31 январь 2023, 11:15

Видео: Нукус воқеалари бўйича суд якунида кимга қандай ҳукм ўқилди?

Бухоро вилояти судида Нукусдаги июль воқеаларини содир этганликда айбланган 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди. «Газета.uz» барча гумондорларга нисбатан ўқилган ҳукмнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилмоқда.

Спортчи Элбек Раҳимовнинг ўлими билан боғлиқ иш бўйича судланувчиларга ҳукм ўқилди
5 май 2022, 20:48

Спортчи Элбек Раҳимовнинг ўлими билан боғлиқ иш бўйича судланувчиларга ҳукм ўқилди

Қаршида спортчи Элбек Раҳимовнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд ҳукми ўқилди. 26 нафар айбланувчи орасида уч нафар вояга етмаган бола ва уч нафар ички ишлар органлари ходими ҳам бор. Улардан 19 нафари 3 йилдан 20 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилди. Айбланувчилар моддий ва маънавий зарарни ҳам қоплашлари шарт.

Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари 7,5 йилга қамалди
29 декабрь 2021, 17:19 2

Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари 7,5 йилга қамалди

Жиззахдаги бино қулаши ортидан вилоят ҳокимининг ишдан бўшатилган ўринбосари Акрам Раҳмонқулов бир қанча жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 7 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш ва 111,5 млн сўм жаримага тортиш жазоси тайинланди. Жиноят иши доирасида жами 27 киши, жумладан, Акрам Раҳмонқуловнинг тўрт нафар укаси ва ўғли жавобгарликка тортилди.

Қибрайда беш кишини ўлдирган 24 ёшли қотил бир умрга қамалди
17 декабрь 2021, 09:33

Қибрайда беш кишини ўлдирган 24 ёшли қотил бир умрга қамалди

Июль ойида Тошкент вилояти Қибрай туманида бир оиланинг тўрт аъзоси (ота, икки қизи ва ўғил) ҳамда уйда ишлаган қурувчини ўлдирган қотилга умрбод қамоқ жазоси тайинланди. У махсус тартибли колонияда жазо ўтайди.

Метрода 13 ёшли қизга тегажоғлик қилган шахсга аҳлоқ тузатиш ишлари тайинланди
7 декабрь 2021, 09:35

Метрода 13 ёшли қизга тегажоғлик қилган шахсга аҳлоқ тузатиш ишлари тайинланди

Суд метро вагонида 13 ёшли қизга ножўя ҳаракатлар қилган шахсни айбли деб топиб, унга нисбатан 2 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

8 синф ўқувчиси билан жинсий алоқа қилган жисмоний тарбия ўқитувчиси ва унинг шерикларига ҳукм ўқилди
12 ноябрь 2021, 17:18

8 синф ўқувчиси билан жинсий алоқа қилган жисмоний тарбия ўқитувчиси ва унинг шерикларига ҳукм ўқилди

Тошкентда 15 ёшли мактаб ўқувчиси билан жинсий яқинлик қилган жисмоний тарбия ўқитувчиси ва унинг икки нафар шериги ушбу жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Суд ўқитувчини 4 йилга, унинг шерикларини эса 2 йилга озодликдан маҳрум этди.

Отабек Сатторий иши: суд ҳукми ўз кучида қолдирилди
15 июль 2021, 12:10 1

Отабек Сатторий иши: суд ҳукми ўз кучида қолдирилди

Апелляция суди аввалроқ 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий учун жазо муддатини ўз кучида қолдирди. Блогерга иккита уйи қайтарилади.

«Сардоба иши» бўйича 17 нафар мансабдорга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди
10 май 2021, 19:45 2

«Сардоба иши» бўйича 17 нафар мансабдорга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

«Сардоба иши» бўйича суд ҳукми эълон қилинди. «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» УК бош директори ўринбосари 10 йил, яна 4 судланувчи 5 йил, бир нафари 4 йилга қамалди. 3 кишига озодликни чеклаш ва жарима жазолари тайинланди.

Блогер Отабек Сатторий 6 ярим йилга қамалди
10 май 2021, 17:53

Блогер Отабек Сатторий 6 ярим йилга қамалди

Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийга нисбатан суд ҳукми ўқиб эшиттирилди. У ЖКнинг иккита моддаси бўйича оқланди, бироқ туҳмат ва товламачилик моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Суд унга 6 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Унинг адвокати эса апелляция шикоятини беришини маълум қилди.

Самарқандда хотини ва унинг ўйнашини ўлдирган эркак 22 йилга қамалди
25 февраль 2021, 14:49

Самарқандда хотини ва унинг ўйнашини ўлдирган эркак 22 йилга қамалди

Самарқандда хотинини хиёнатда гумонсираб, уни ва у билан бўлган эркакни савдо марказида пичоқлаб ўлдирган фуқарога 22 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Суд ҳукми устидан апелляция шикоятларини бериш муддатлари узайтирилади
22 декабрь 2020, 15:12 2

Суд ҳукми устидан апелляция шикоятларини бериш муддатлари узайтирилади

Инстанция судининг ҳукми ва ажрими устидан апелляция тартибида шикоят бериш муддати 10 кундан 20 кунга, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича эса 20 кундан 1 ойга қадар узайтирилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг